Ҳокимлик биносида ҳам “свет” йўқ – Китоб тумани ҳокими

Жамият

image

Қашқадарё вилояти Китоб тумани ҳокимлиги биносида ҳам электр таъминоти йўқ. Бу ҳақда туман ҳокими Алишер Зокиров электр таъминотидаги узилишлардан норози бўлаётган аҳолига мурожаатида айтиб ўтган.

Туман ҳокими мавжуд муаммолар юзасидан Энергетика вазирлиги ва таъминотчи соҳа раҳбариятига бир неча марта алоқага чиқиб, вазиятни яхшилаш бўйича талаб қўйилаётганини маълум қилган. 

“Туман ҳокими сифатида шахсан мен ҳам шу туманда яшайман. Мавжуд ҳолат туфайли ҳокимият биносида ҳам электр таъминоти йўқ”, дейди Китоб тумани ҳокими.

Алишер Зокировнинг таъкидлашча, Республикадаги бир нечта ИЭСларда қувват камайган ва узилиш кузатилган. Бунинг оқибатида Республиканинг бир қанча туманларида автоматик равишда чекловлар киритилган.

“Айни пайтда Талимаржон ИЭСда қурилмаларни ишга тушириш жараёни амалга оширилмоқда, қолган электр станцияларда иш режими қайта тикланган. Мазкур ўчиш ҳолатнинг сабаблари ўрганилмоқда”, дейилади мурожаатда.

Туман ҳокими мурожаат сўнгида ҳудудда электр таъминоти тез орада изига тушишига умид билдирган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

130

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг