Ҳижрий 1444 йилнинг илк кунида Каъбапўш янгиланди

Олам

image

Ҳижрий ҳисобда янги 1444 йил кириб келиши муносабати билан жорий йилнинг 30 июль куни “Каъбапўш – Кисва” (Каъбанинг ёпинчиғи) алмаштирилди. Бу ҳақда Саудия Арабистонининг Икки Муқаддас Ҳарам масжидлари раҳбарияти идораси маълум қилди.

Мазкур йиллик тадбирда Икки Муқаддас Ҳарам масжидлари идораси раҳбари, шайх Абдурроҳмон Ас-Судайс бошчилигидаги 166 нафар техник ходимлар ва ҳунарманд иштирок этган.

Подшоҳ Абдулазиз номидаги “Каъбапўш – Кисва” мажмуасида турли бўлимларда, жумладан, бўяш ва автоматик тўқиш, қўлда тўқиш, босмалаш, тикиш ва йиғиш бўлимлари ҳамда Каъба камари ва олтин бўлимида 200 га яқин ҳунарманд ва маъмурлар меҳнат қилган. Тикув устахонасида узунлиги 16 метр бўлган, комьпютер тизими билан ишлайдиган дунёдаги энг узун тикув машинаси жойлашган.

“Каъбапўш – Кисва” тайёрланиш жараёнида қора рангга бўялган 670 кг хом ипак, 120 кг олтин сим ва 100 кг кумуш симдан фойдаланилган.

Маълумот учун, ҳижрий 1444 йил милодий ҳисобда жорий йилнинг 29 июль куни бошланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Макка Каъба

Баҳолаганлар

240

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг