“Ҳизб ут-Таҳрир”нинг 80 га яқин тарафдори фош қилинди

Жамият

Муқаддам “Ҳизб ут-Таҳрир” террорчилик ташкилотига аъзолик учун қамалган бир қанча фуқаролар озодликка чиққандан кейин ҳам ташкилотдаги фаолиятини давом эттираётган гуруҳ фош қилинди. 

“Ёшлар” телеканали лавҳасида маълум қилинишича, аниқланган кимсалар ва уларни таъсирига тушган шахсларнинг барчаси “Ҳизб ут-Таҳрир” террорчилик ташкилоти сафидаги жиноий қилмишлари учун муқаддам узоқ йиллар давомида озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаб чиққан фуқаролар бўлган.

ДХХ томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар давомида аниқланишига, “Ҳизб ут-Таҳрир” тарафдорлари гуруҳи тикланишига Илҳом Абдураҳмонов бошчилик қилган. У ташкилотнинг Украинада яшириниб юрган аъзоси Маҳмуд Холдаров билан интернет тармоқлари орқали танишади.

Илҳом Абдураҳмонов Маҳмуд Холдаров ва унинг шериги Ўткир исмли шахсларнинг кўрсатмалари ва моддий кўмаги билан жазо муддатини ўтаб озодликка чиққан шерикларини топиш мақсадида Самарқанд, Сурхондарё, Фарғона, Андижон, Наманган, Тошкент вилояти ва пойтахтга бир неча марта бориб, уларни зиёрат қилиб, ташкилот ғояларидан қайтмаган ёки бу йўлда иккиланиб турган ўз маслакдошларини топиб уларни яширин фаолиятни тиклашга кўндирган.

Унинг саъйи-ҳаракатлари туфайли бир неча ҳудуддан 80 нафарга яқин шахс гуруҳга қўшилишга рози бўлган.

Суд ҳукми билан ушбу гуруҳ аъзолари Баҳром Мирзабеков ва Дониёр Исмоилов 8 йил, Илҳом Абдураҳмонов 10 йил муддатда озодликдан маҳрум қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Хизб ут-Таҳрир

Баҳолаганлар

1177

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг