Ҳиндистоннинг коронавирусга қарши вакцинаси “уялтириб қўйди” 

Олам

image

Ҳиндистондаги тиббиёт ходимлари коронавирусга қарши маҳаллий COVAXIN вакцинаси билан эмланишни истамаяпти. Чунки, сўнгги синов босқичларида ушбу препаратнинг самарадорлиги тасдиқланмаган. Бу ҳақда "Hindustan Times" хабар берган. 

Ҳиндистонда 10,5 миллиондан ортиқ шифокор коронавирусга қарши эмланган. Аммо уларнинг атиги 1,2 миллиони ёки тахминан 11 фоизи маҳаллий вакцинани танлаган. Қолганлари AstraZeneca компанияси вакцинаси билан эмланган. 

"Буларнинг барчаси COVAXIN фақат экспериментал вакцина бўлгани ва синовларнинг учинчи босқичидан ўтмагани ҳақидаги дастлабки баҳс-мунозараларга боғлиқ", деган Махараштра штати Ҳукуматининг эмлаш стратегияси бўйича маслаҳатчиси Субхаш Салунхе. 

Маълумот ўрнида, шу ойнинг бошида мухолифат назорати остидаги Чхаттисгарх штати федераль Ҳукуматга COVAXIN'дан унинг самарали эканлиги тасдиқланмагунча фойдаланмаслик кераклигини айтган. 

Эпидемиологлар ва мутахассислар ҳам препаратни шошилинч равишда тасдиқланишини танқид қилган. 

Вакцинани ишлаб чиқарувчи Bharat Biotech тез кунларда 26 минг кўнгилли ўртасида ўтказилган синовлар тўғрисидаги маълумотларни нашр этишини маълум қилган. 

Ҳиндистон федераль Ҳукумати 10 миллион дозада COVAXIN вакцинасини буюрган ва улардан камида 5,5 миллионини қабул қилиб олган. 

Сўнгги 24 соат ичида Ҳиндистонда 16 минг 738 та янги коронавирус инфекцияси ҳолати қайд этилган, бу ушбу ойдаги энг юқори кўрсаткич. 

Пандемия бошланганидан бери мамлакатда 11 миллиондан ортиқ одам COVID-19 юқтирган, улардан 156 мингдан ортиғи вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳиндистон вакцина

Баҳолаганлар

202

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг