Ҳиндистонни кучли зилзила кутиб турибдими?

Олам

image

Яқин кунларда Шимолий Ҳиндистоннинг бир нечта минтақасида, шу жумладан, Деҳли миллий пойтахти ҳудудида (Нью-Дели ҳам киради) кучли зилзила юз бериши мумкин. Бу ҳақда бугун, 6 июнь куни Дҳанбаддаги Ҳиндистон технология институтининг Амалий геофизика ва сейсмология бўлими мутахассислари маълумотига таяниб, “The Times of India” нашри хабар бермоқда. 

"Кичик магнитудали такрорий ер силкинишлари каттароқ зилзила етилиб келаётганини англатади. Табиий офат юз берса, пойтахт ҳудудига таъсир қилади. Зилзила ўчоғи Кангра шаҳридан атиги 370 км ва Уттаркаши шаҳридан 260 км узоқликда жойлашган. Ушбу ҳудудлар кучли зилзилалари билан танилган. Бу йўналишдаги зилзила, албатта, пойтахтга таъсир кўрсатади”, деди институтнинг амалий геофизика кафедраси профессори Пи Кей Хон.

У юқорида тилга олган шаҳарларида 1945 ва 1905 йилларда 6,3 ва 7,8 магнитудали кучли зилзилалар бўлганини эслади. Сўнгги икки йил ичида ушбу минтақада 5,0 ва ундан юқори даражадаги 64 та силкиниш кузатилди. Охирги икки ой ичида минтақада 11 та ер силкиниши сезилди. Бу мутахассисларнинг фикрига кўра, айниқса, Деҳли ва Кангра яқинида зўриқиш энергияси тўпланиб қолганлигидан далолат беради.

Профессорнинг фикрича, марказий ва пойтахт ҳукуматлари профилактик чора-тадбирларни кўриши ва яқинлашиб келаётган хавф тўғрисида жамоатчиликни хабардор қилиши керак.


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳиндистон

Баҳолаганлар

164

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг