Ҳиндистонлик “Rahul” Ўзбекистонда жиноий жавобгарликка тортилди

Олам

image

Ўзбекистонда Ҳиндистонда туғилган шахс Жиноят кодексининг 140-моддаси (Ҳақорат қилиш) 2-қисми билан жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Киберхавфсизлик маркази хабар берди. 

Маълум қилинишича, Қашқадарё вилоятида жойлашган “Индорама агро" МЧЖ вилоят ИИБга мурожаат қилиб, Telegram мессенжиридаги гуруҳда “Rahul” номли фойдаланувчи инглиз тилида ишчи ходимларини ҳақорат қилиб, бир қанча ишчиларнинг эътирозларга сабаб бўлганлигини билдирлиб, ушбу шахсни аниқлаб, унга нисбатан қонуний чора кўришликни сўраган. 

Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида Telegram мессенжерида хақоратли сўзларни ишлатган шахс Хиндистон давлатида туғилган ҳозирда “Индорама агро" МЧЖда ишловчи ходими К.Р. эканлиги аниқланган.

К.Р.га нисбатан Жиноят Кодексининг 140-модда 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

519

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг