Ҳиндистонга аёл киши Президент бўлди

Олам

image
0:00
0:00
download

Ҳиндистоннинг янги 15-Президенти этиб “Бхаратия джаната парти” (Ҳиндистон халқ партияси) бошчилигидаги Миллий –демократик альянс номзоди Драупади Мурму сайланди. 

Парламентда маълум қилинган сўнгги маълумотларга кўра, умумий қиймати 838 839 бўлган 3 219 та овоз ҳисоблаб чиқилганда, Мурму 2 161 та овоз (қиймати 577 777), унинг рақобатчиси, мухолиф Яшвант Синха эса 1058 та овоз (қиймати 261 062) олгани маълум бўлган.

Овозларни ҳисоблаш тизимига мувофиқ ҳар бир сайловчининг овози у вакили бўлган штат аҳолисидан келиб чиқиб турлича қийматга эга бўлади.

Мурму республиканинг иккинчи аёл президенти (биринчиси Пратибҳа Патил, 2007-2012). Бундан ташқари, у Ҳиндистоннинг “эркин мамлакатда”, яъни 1947 йилда инглизлардан мустақилликка эришганидан кейин туғилган биринчи Президенти бўлади.

Сайланган президент 25 июль куни қасамёд қилади. Амалдаги Президент Рам Натҳ Ковинднинг ваколат муддати 24 июлда тугайди.

Мурму (1958 йил 20 июнда туғилган) – Жхарханд штатининг собиқ губернатори. У шарқий Одиша штатидаги Сантал қабиласидан (Мунда халқининг энг катта қабиласи) келиб чиққан бўлиб, у рўйхатга олинган қабилалар (тарихий равишда ижтимоий қуйи синфлар ва паст касталарга тегишли) га тегишли. Мурмуга қадимги “Маҳабҳарата” достонининг бош қаҳрамони қиролича Драупади шарафига ном берилган.

Ҳиндистон давлат раҳбари

Ҳиндистон Президенти миллат рамзи ҳисобланади, у давлат бошлиғи ва олий қўмондондир. Бироқ, мамлакатда ҳақиқий ҳокимият Бош вазирга тегишли. Президент асосан вакиллик функцияларини бажаради ва ҳукуматни расман тасдиқлайди. Республиканинг “биринчи ва бош фуқароси”нинг асосий вазифаси “мамлакат Конституцияси ва қонунчилигини ҳимоя қилиш”дир.

Ҳиндистон Президенти беш йил муддатга сайланади. Мамлакат конституцияси бир кишига бир неча муддат энг юқори давлат лавозимини эгаллашга рухсат беради. Ҳиндистоннинг биринчи президенти Ражендра Прасад икки муддат (1950-1962) ҳокимият тепасида бўлган, аммо кейин сиёсий элитада давлат раҳбари лавозимини фақат бир марта эгаллаш анъанаси шаклланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳиндистон

Баҳолаганлар

677

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг