Ҳиндистондаги кўприк қулашида ҳалок бўлганлар 150 га яқинлашди

Олам

image

Ҳиндистон ғарбидаги Гужарат штатида осма кўприкнинг қулаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 141 кишига етди. Бу ҳақда NDTV хабар берди.

Воқеа жойида қидирув-қутқарув гуруҳлари тун бўйи иш олиб борди, 177 нафарга яқин одам қутқарилди, дейилади хабарда. Бир неча киши ҳамон бедарак йўқолган деб ҳисобланяпти. Кўприк қулаши натижасида дарёга қулаган 130 дан ортиқ одам қутқарилган.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 30 октябрь оқшомида Британия даврида қурилган пиёдалар кўприги қулаб тушди. Гужарат пойтахти Гандинагардан 241 километр ғарбда жойлашган Морби шаҳрида юзлаб одамлар дарёга тушиб кетди. Аҳамиятлиси Мачха дарёси устидаги кўприк олти ойлик таъмирдан сўнг қайта очилганидан бир неча кун ўтиб, қулаб тушди.

Осма кўприкда 500 га яқин одам, жумладан, аёллар ва болалар бўлган, уни қўллаб-қувватловчи кабеллар узилиб, одамлар дарёга қулаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳиндистон

Баҳолаганлар

142

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг