Ҳиндистондаги “коронавирус бўрони”нинг сабаби маълум бўлди 

Олам

image

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Ҳиндистонда янги коронавирус ҳолатлари ортишига оммавий йиғилишлар, эмлашнинг паст даражаси ва вируснинг юқумлироқ турлари тарқалишини сабаб қилиб кўрсатди.  

ЖССТ вакили Тарик Яшаревичнинг сўзларига кўра, вируснинг юқумлироқ варианти мамлакатдаги тўлқиннинг ягона сабаби эмас. 

"Касаллар сони ўсишига ҳисса қўшиши мумкин бўлган бошқа омиллар ҳам бор, масалан, яқинда ўтказилган катта йиғилишлар", деган ЖССТ вакили. 

Қайд этилишича, ҳиндларнинг соғлиқни сақлаш тизимига қўшимча юк тушган, чунки одамлар уйда даволаниши мумкинлигига қарамай ваҳима ичида шифохоналарга юборилган. 

Ҳиндистонда B1617 вирусининг иккита мутацияга учраган, юқумлироқ варианти тарқалгани аниқланган. 

Маълумот ўрнида, Ҳиндистонда коронавирус билан касалланиш ҳолатлари кўпайгани сабабли оғир эпидемиологик вазият ҳукмронлик қилмоқда. Сўнгги бир неча кун ичида мамлакатда COVID-19 билан касалланганлар сони бўйича антирекордлар қайд этилмоқда. 

Коронавирус билан касалланиш сони бўйича Ҳиндистон дунёда АҚШдан кейин иккинчи ўринда, вирусдан ўлим даражаси бўйича тўртинчи ўринда туради. 

Ҳиндистондаги шифохоналар касаллар билан тўлиб тошган, кислород баллонлари етишмаяпти. Шу сабабли, Ҳукумат эпидемиянинг янги тўлқинига тайёр эмаслиги учун танқид қилинмоқда. 

Ҳиндистонда коронавирусга чалинганлар сони деярли 18 млнга етган. 200 мингдан кўп киши вафот этган. 

Аввалроқ, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Ҳиндистонга 2,6 мингдан ортиқ ходимини юборгани ҳақида хабар бергандик. 


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳиндистон коронавирус

Баҳолаганлар

956

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг