Ҳиндистонда яшин уриши оқибатида 20 киши ҳалок бўлди

Олам

image

Ҳиндистоннинг Биҳар штатида бир сутка давомида яшин уриши оқибатида 20 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Daily Mail” хабар берди.

Қайд этилишича, ҳаддан ташқари жазирама сабаб кўпчиликнинг кўчага чиқиб салқинлаши оқибатида яшин уриши қурбонлари сони кўпаймоқда.

Штат вазири Нитиш Кумар минтақадаги аҳолини хавфсизлик чораларига риоя қилишга чақирган. Шунингдек, у табиий офат қурбонларининг оилаларига 400 минг рупий (5000 доллар) миқдорида компенсация тўланишини эълон қилди. 

Нашрнинг ёзишича, ҳар йили минглаб ҳиндистонликлар момақалдироқ қурбонига айланади. 2019 йилда яшин уриши оқибатида 3000 га яқин одам ҳалок бўлган. 2021 йилда Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш, Мадхья-Прадеш ва Ражастхан штатларида бир кунда яшин 70 кишининг ҳаётига зомин бўлган.

Аввалроқ, Покистонда ўтган бир неча кун давомида кучли сув тошқинлари сабабли 300 дан ортиқ одам ҳалок бўлгани, юзлаб одамлар жабрлангани ҳақида хабар берган эдик. 


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳиндистон Яшин

Баҳолаганлар

152

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг