Ҳиндистонда коронавирусга чалинганлар сони ярим миллиондан ошди

Олам

image

Ҳиндистонда бир кунда коронавирус инфекцияси аниқланган ҳолатлар сони 18,5 мингга ошди ва 508 953 тани ташкил этди. Бу ҳақда мамлакатнинг Соғлиқни сақлаш ва оилаларни фаровонлаштириш вазирлиги хабар бермоқда.

Агентлик маълумотларига кўра, мамлакатда 197 387 бемор инфекциядан даволанмоқда. 295 880 киши эса ундан соғайган. Коронавирус оқибатида 15 685 вафот этди.

Кеча, 26 июнь куни маълум қилинишича, касалликнинг 490 401 ҳолати (кунига 17,2 мингтага кўпайиши), бир кун олдинги 473 105 касаллик қайд этилган (кунига 16,9 минг) санага нисбатан кўпдир.

Жон Хопкинс университети ҳисоб-китобларига кўра, Ҳиндистон ҳолатлар сони бўйича дунёда Буюк Британия, Италия ва Испаниядан олдинда, тўртинчи ўринда бормоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ҳиндистонда

Баҳолаганлар

80

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг