Ҳиндистонда ИЭС портлади. Бу икки ой ичида иккинчиси
Олам
−
01 Июль 2020
6106Ҳиндистондаги иссиқлик электр станциясида қозон портлади. Оқибатда, камида тўрт киши ҳалок бўлди ва 13 киши жароҳат олди. Бу ҳақда бугун, 1 июль куни NDTV телеканали маълум қилди.
Таъкидланишича, ҳодиса жанубий Тамилнад штатидаги Куддалор округида содир бўлган.
Барча жабрланганлар касалхонага ётқизилган.
"Қозон ишламади. Биз воқеани тергов қилмоқдамиз", деди электр станцияси вакили.
Бу сўнгги икки ой ичида ушбу электр станциядаги иккинчи портлашдир. Май ойида шунга ўхшаш воқеада саккиз ишчи ёниб кетган эди.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023