Ҳиндистонда бедаво вирус тарқалмоқда

Олам

image

Ҳиндистоннинг Керала штатида яшовчи 11 кишида ўлимга сабаб бўлувчи “Нипаҳ” вируси симптомлари топилди, бироқ уларнинг аҳволи барқарор. Бу ҳақда “Интерфакс” нашри хабар бермоқда.

Ҳиндистон тиббиёт фанлари институти профессори Ашутош Бисваснинг сўзларига кўра, ушбу вируснинг ташувчиси мевали кўршапалаклар ҳисобланади. Вирус респираторли симптомлар билан бир қаторда иситма, мушаклар оғриғи, бош оғриғи, бош айланиши ва кўнгил айнишига олиб келиши мумкин.

Бисвасга кўра, мевахўр кўршапалаклар маълум бир географик ҳудудда яшайди. Aгар улар бошқа жойларга учиб ўтса, табиийки, вирус ҳам тарқалиши мумкин. Унинг айтишича, вирус одамлар орасида тез тарқалади ва унинг давоси йўқ.

“Ундан олдин бизда “Нипаҳ” вируси икки марта авж олган: биринчиси Кералада, иккинчиси Ғарбий Бенгалияда. Сўнгги эпидемия чоғида касалланган беморларнинг 90 фоизга яқини вафот этган”, дейди Бисвас.

Унинг қўшимча қилишича, бу муаммо глобал бўлиб, Ҳиндистон яқинидаги бошқа бир қатор мамлакатларда, жумладан, Бангладешда вирус авж олган.

Хабарга кўра, Керала ҳукумати, бундан аввал, Кожикод шаҳрида 12 ёшли бола ушбу вирусдан вафот этгани ҳақида хабар берган.


Мақола муаллифи

Теглар

вирус

Баҳолаганлар

877

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг