Ҳиндистон шимолида телебошловчи ўлдирилди

Олам

image

Ҳиндистоннинг Жамму ва Кашмир ҳудудида жангарилар томонидан уюштирилган ҳужум оқибатида бир фуқаро ҳалок бўлди, 10 ёшли бола эса яраланди. Бу ҳақда 26 май куни вилоят полицияси ўзининг Twitter’ида маълум қилди, дея хабар бермоқда ТАСС.
 
Маҳаллий телеканал телебошловчиси Амрин Бхат экстремистлар ҳужуми қурбонига айланган. Фожиа вақтида у 10 ёшли жияни билан бирга бўлган. Бола қўлидан яраланган, унинг ҳаёти хавф остида эмас. Телебошловчи аёл эса шифохонада вафот этган.
 
Полиция маълумотларига кўра, ҳужумни “Lashkar-e-Tayba” террорчилик гуруҳининг уч нафар аъзоси амалга оширган. Ҳужум содир бўлган Будгам ҳудуди ҳозирда ўраб олиниб, жиноятчиларни қўлга олиш бўйича операция давом этмоқда.
 
Шунингдек, 25 май куни Покистонпараст қуролли гуруҳ жангарилари Жамму ва Кашмирда полициячининг уйига қарата ўт очиши оқибатида ҳуқуқ-тартибот ходими вафот этган, қизи эса яраланган. Ҳиндистон иттифоқи ҳудуди ҳуқуқ-тартибот идоралари маълумотларига кўра, жорий йилда террористик ҳужумлар натижасида минтақада 20 дан ортиқ полиция ходими ҳалок бўлган.
 
Кашмир ҳудуди Ҳиндистон ва Покистон ўртасида 1947 йилда Ҳиндистон Британиядан мустақилликка эришиб, диний жиҳатдан икки давлатга бўлинганидан бери баҳс мавзуси бўлиб келган. Айни пайтда Кашмирда давлат чегараси йўқ: унинг ҳудуди назорат чизиғи билан бўлинган. Ҳиндистон қисмида мамлакатдан ажралиб чиқиш тарафдори бўлган гуруҳлар фаол ҳаракат қилмоқда. Янги Деҳли қўшни Покистонни экстремистларни қўллаб-қувватлашда айбласа, Исломобод бу айбловларни рад этмоқда.

Камронбей Кенжаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

89

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг