Ҳиндистон шакар экспортига чекловлар жорий қилди

Олам

image

Ҳиндистон ички бозорда шакар таъминотини ошириш ва нарх ошишининг олдини олиш мақасадида ушбу маҳсулот экспортига чекловлар жорий қилмоқда. Бу ҳақда “The Economic Times” нашри хабар берди.

Ҳукумат шакар етказиб берувчилардан 1 июндан 31 октябргача бўлган муддатда хорижда шакар сотиш учун рухсат олишларини талаб қилмоқда. Бу Ташқи савдо бош бошқармаси хабарига кўра, хом, тозаланган ва оқ шакар экспортига тааллуқлидир. Аммо, мазкур чекловлар АҚШ ва Европа Иттифоқига илгари белгиланган квоталар доирасида шакар етказиб беришга тааллуқли эмас.

Маълумот ўрнида, Ҳиндистон олти йил ичида биринчи марта шакар экспортига чекловлар киритмоқда.

Ҳиндистон бу маҳсулотнинг дунёдаги энг йирик ишлаб чиқарувчиси ва экспорт бўйича Бразилиядан кейин иккинчи ўринда туради. Шунинг учун, Ҳиндистоннинг ҳаракатлари бутун дунё бўйлаб шакар нархига таъсир қилади, дейди экспертлар.

 

Камронбей Кенжаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

46

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг