Ҳиндистон 15 кунлик уруш учун қурол-яроғ захирасини яратади

Олам

image

Ҳиндистон Ҳукумати ҳарбийларга уруш пайтида 15 кунлик жанг ўтказиш учун зарур бўлган қурол ва ўқ-дорилар захираларини кўпайтириш ҳақида топшириқ берди. Бу ҳақда “Hindustan Times” газетаси расмий манбаларга асосланиб хабар бермоқда.

“Шарқий Ладахда Хитой билан бўлган ҳарбий қарама-қаршилик шароитида Ҳиндистон армиясига қурол-яроғ ва ўқ-дорилар захираларини 15-I даражасига етказишга рухсат берилди. Бу 15 кун давомида икки жабҳада – Хитой ва Покистонга қарши интенсив ҳарбий операцияларни ўтказишни назарда тутади”, дейилади хабарда.

Аввалроқ, Ҳиндистон Қуролли Кучларида 40 кунлик жанговар операцияларни ўтказиш учун қурол-яроғ ва ўқ-дори захиралари бўлиши кераклиги белгилаб қўйилганди, аммо қуролларни сақлаш ва янги ҳарбий тактика билан боғлиқ қийинчиликлар туфайли ушбу талаб 10 кунгача туширилган.

Манбаларга кўра, Ҳиндистон армияси аллақачон танклар ва артиллерия учун катта миқдордаги ракета ва снарядларни сотиб олган. Харидлар учун 500 миллиард рупия (тахминан 67,8 миллион доллар) ажратилган.

Ҳиндистон ва Хитой чегарасидаги Ладах ҳудудининг шарқий қисмидаги вазият май ва июнь ойларида икки мамлакат ҳарбий хизматчилари ўртасида бўлиб ўтган тўқнашувлардан кейин оғирлашди. Унда камида 20 нафар ҳинд аскари ва турли манбаларга кўра, 45 нафар хитойлик аскар ўлдирилган. Кейинчалик, Нью-Деҳли ва Пекин ўз қўшинларининг ушбу ҳудуддаги концентрациясини оширдилар. Ҳозир Ладахда 50 минг ҳинд қўшини ва тахминан шунча хитойлик аскар бор.


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой Ҳиндистон

Баҳолаганлар

268

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг