Ҳаж зиёрати учун Ўзбекистонга берилган квота оширилди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Жорий йилда 10 мингдан ортиқ Ўзбекистон фуқароси Ҳаж зиёратини адо этиш учун Саудия Арабистонига бориши мумкин. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита Матбуот котиби Илҳом Маърупов маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, икки йиллик танаффусдан кейин қайта бошланган Ҳаж зиёрати учун Ўзбекистонга 10 865 квота ажратилган. 2019 йилда бу кўрсаткич 7 200 нафар эди.

Жорий йилда Ўзбекистонда бир нафар зиёратчига тўлов миқдори 62 миллион 900 минг сўм этиб белгиланди. 2019 йилда Ҳаж зиёрати харажатлари 33,3 миллион сўм эди. 

Маъумот учун, 2020, 2021 йилларда эса коронавирус пандемияси туфайли Саудия Арабистони ҳукумати хорижликларга Ҳаж зиёратини амалга оширишга рухсат бермади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

292

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг