“Ҳаж” ва “Умра” зиёратларини ташкил этиш монополлаштириладими?

Жамият

image

Ўзбекистонда муқаддас “Ҳаж” ва “Умра” зиёратларини ташкил этиш монополлаштирилиши мумкин. 

Блогер Хушнудбек Худойбердиевга кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 июндаги 364-сонли “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилган. 

Ҳужжат лойиҳасида 2021 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистонда республика фуқароларининг “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш фақат Ўзбекистон Мусулмонлари идораси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилишига оид қоида назарда тутилган.

“Ўз навбатида Ўзбекистонда бошқа ташкилотларнинг “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ фаолият билан шуғулланишига йўл қўйилмаслигига оид қоида таклиф этилмоқда”, деб ёзади блогер ўз саҳифасида.

Ҳозирги мавжуд қонунчиликда хусусий тур операторларига “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этишга бирор ёзма тақиқ йўқ.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси” ҳам ишлаб чиқилган бўлиб, қонуннинг 15-моддасида, “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг мамлакат ташқарисидаги зиёрат жойларига боришини, шу жумладан, “Ҳаж” ва “Умра” ибодатини амалга оширишни, фуқароларни диний таълим муассасаларида таълим олиши, малакасини ошириши ва тажриба алмашиши учун чет элларга юборилишини, чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахсларни диний таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишни, халқаро диний анжуманлар ўтказилишини ташкил қилиш” Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ваколати этиб белгиланган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳаж Умра

Баҳолаганлар

117

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг