“Ҳаж-2022”: Саудия зиёратчилардан нималарни талаб қиляпти?

Жамият

image

Саудия Арабистони ҳукумати жорий йилда Ҳаж ибодатини адо этиш учун хорижий ва маҳаллий фуқароларга қўйиладиган талаблар эълон қилинди. Бугун, 3 июнь куни Дин ишлари бўйича қўмита Матбуот котиби Илҳом Маърупов шу ҳақда маълумот берди.

Саудия ҳукумати томонидан бу йилги ҳаж ибодатини адо этиш учун хорижий ва маҳаллий фуқароларга қўйилган талабалар:

Биринчидан, Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳаж ва умра вазирлиги томонидан қўйилган қатъий карантин талабига кўра, “Ҳаж-2022” мавсумида иштирок этиш ёш чегараси 65 ёшгача этиб белгиланди. Ушбу ёш чегарасига 1957 йил 30 июнь кунигача туғилган инсонлар киради. Кези келганда, шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, ёш чегараси билан боғлиқ мазкур тартиб – Ўзбекистон томонининг эмас, балки Саудия Арабистонининг қатъий талаби ҳисобланади.

Иккинчидан, бўлажак ҳожилар Саудия Арабистони Подшоҳлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги талабига кўра, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан тасдиқланган Pfizer/BioNTech (АҚШ-Хитой), Oxford-AstraZeneca (Буюк Британия-Швеция), Moderna (АҚШ) ва Johnson & Johnson (АҚШ) вакциналарининг тўлиқ дозасини қабул қилган бўлишлари шарт;

Учинчидан, барча зиёратчилар Саудия Арабистони Соғлиқни сақлаш вазирлиги талабига кўра, менингитга қарши 4 валентли вакцинани қабул қилган бўлиши зарур;

Тўртинчидан, барча фуқаролар Саудия Арабистонига киришдан 72 соат олдин коронавирус диагностикаси ҳақида салбий натижали ПЗР маълумотномани тақдим этишлари лозим.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилда Ўзбекистонда бир нафар зиёратчига тўлов миқдори 62 миллион 900 минг сўм этиб белгиланди. Ўзбекистонга Ҳаж зиёрати учун 10 865 квота ажратилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

293

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг