Ҳайвон ўлдирганлар қамалади

Таҳлил

image
0:00
0:00
download

Баъзан ижтимоий тармоқларда эшакларнинг аёвсиз калтаклангани, мактаб ўқувчиси томонидан мушукни бўйнидан ип осиб қийналгани, ит ва мушук пневматик қурол ёрдамида отиб ташлангани тасвирланган видео-хабарларга кўзимиз тушиб қолади. Гарчи сўнгги пайтларда бу каби воқеаларни тез-тез кузатмаётган бўлсакда, шундай ноҳуш ҳодисалар содир бўлмаяпти, дейиш қийин. Хўш, Ўзбекистонда жониворларга озор етказганлар жазоланадими?

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 111-моддасида ҳайвонларга нисбатан шафқасиз муносабатда бўлиш қандай жавобгарликлар олиб келиши айтиб ўтилган.

“Ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш, яъни уларни ғаразли ёки бошқа паст ниятларда қийноққа солиш ёки уларга азоб бериш, -  900 минг сўмдан 1.5 млн сўмгача жарима солишга сабаб бўлади”,- дейилади ушбу моддада.

Агар худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса – 1.5 нлн сўмдан 3 млн сўмгача миқдорда жарима солишга ёки 15 суткагача маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

Шундай инсонлар борки, юқоридаги жиноятларни содир этиб, маъмурий жавобгарликка тортилганларидан сўнг ҳам тўғри хулоса чиқармайди. 

Уларнинг навбатдаги “хатти-ҳаракатлари” ҳайвонларнинг ўлимига ёки майиб бўлишига олиб келса, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 202^1-моддасига биноан – 7.5 млн сўмдан 15 млн сўмгача жарима ёки 6 ойгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Олий суд матбуот котиби Азиз Обидовнинг QALAMPIR.UZ’га берган маълумотига кўра, Ўзбекистонда 2022 йилнинг 10 ойи давомида судлар томонидан Жиноят кодексининг 202^1-моддаси (ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш) билан боғлиқ жиноят ишлари кўрилмаган. 

Бироқ, Жиноят ишлари бўйича судлар томонидан 2022 йилнинг 10 ойи давомида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 111-моддаси (ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш) тартибида 60 нафар шахсга нисбатан маъмурий жазо қўлланилган.

Самандар Ҳаққиев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

165

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг