Ҳафта охирида Қуёш тутилади

Бу қизиқ

image

Жорий йилнинг 21 июнь куни Ер юзи аҳолиси қизиқарли астрономик ҳодисалардан бири - Ҳалқасимон қуёш тутилишини кузатиши мумкин. Ушбу тутилиш тўлиқ шаклдаги Ҳалқасимон тутилиш ҳисобланиб, тутилишнинг тўлиқ фазасида қуёш юзасининг 99,4 фоизини ташкил қилади. Қуёш тутилиши тўлиқ фазасининг давомийлиги 38 секундга тенг бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Фанлар академияси Астрономия институти маълум қилди.

Ушбу астрономик ҳодисани Африка, Арабистон ярим ороли, Евроосиё, Япон ва Малай архипелаги ҳамда Австралия ҳудудларида жойлашган 111 та давлатда кузатиш мумкин.

Бу давлатлар ичида (Конго Республикаси, Конго Демократик Республикаси, Марказий Африка Республикаси, Судан, Жанубий Судан, Эфиопия, Саудия Арабистони, Эритериа, Яман, Уммон, Покистон, Ҳиндистон, Хитой ва Тайван) 14 та давлат аҳолиси тўлиқ шаклдаги Ҳалқасимон қуёш тутилишини кузатиш имконига эгалар.

Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида Қуёш тутилиши қисман кузатилади.

Қуёш тутилиши энг катта натижага эришган вақтида республиканинг шимоли-ғарбий ҳудудларида, яъни Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Хоразм вилоятида қуёш юзасининг 39 фоиздан 50 фоизгача бўлган қисми, Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Тошкент, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида эса қуёш юзасининг 58 фоизгача бўлган қисми Ой томонидан тўсилади.

Ўзбекистоннинг энг жанубий ҳудуди - Термиз шаҳрида эса бу натижа 63 фоизгача етади. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

307

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг