Ҳайдовчиларга жариманинг 30 фоизини тўламасликка рухсат берилади

Жамият

image

Аввалроқ, Ўзбекистонда йўл ҳаракати қоидасини бузган ҳайдовчилар жариманинг 70 фоизини дастлабки 15 кунда тўлаган ҳайдовчилар жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилиниши ҳақида депутатлар таклиф билдиргани ҳақида хабар берган эдик.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербоев 70 фоиз жаримани вақтида тўлаган ҳайдовчиларни жариманинг 30 фоизидан озод қилиш бўйича ишлаб чиқилган қонун лойиҳаси юзасидан маълумот берди.

“Ҳуқуқбузар жарима солиш ҳақида қарор топширилган кундан бошлаб ўн беш кун ичида жарима миқдорининг 70 фоизини ихтиёрий тўлаган тақдирда, у жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилиниши бўйича Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга янги модда киритилмоқда. 
Қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда депутатлар томонидан қабул қилинди.

Кодексга янги киритилаётган 332-1 моддага кўра:

•    маъмурий жарима суд томонидан тайинланганда;

•    жарима солиш тўғрисидаги қарор хусусида шикоят берилган ёки протест берилганда;

•    ҳудди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилганда ушбу тартиб қўлланилмайди.

Ўтган даврда Ички ишлар органлари томонидан солинган жарималарнинг ихтиёрий равишда тўланган кўрсаткичлари баланд эмаслиги маълум бўлди. Бу кўрсаткич 2017 йилда 43 фоизни, 2018 йилда эса 55 фоизни ташкил этган.

Хорижий мамлакатлар қонунчилигида (Англия, Франция, Испания, Италия, Россия, Қозоғистон каби) ҳуқуқбузар жариманинг 70 ёки 50 фоизини қонунчиликда белгиланган муддатда (жойнинг ўзида ёки 7, 15, 20 ёхуд 21 кунда) тўласа жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилиниши белгиланган.

Ёдда тутиш керакки, ушбу қонун лойиҳаси қабул қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради ҳамда мазкур қонун кучга киргандан сўнг чиқарилган жарима солиш тўғрисидаги қарорларга тадбиқ этилади.
Йўл ҳаракати қоидаларини бузиш билан боғлиқ жарималарни тўлаш масаласи фуқароларни нисбатан кўпроқ безовта қилишини инобатга олиб, кемералар билан боғлиқ жараёнда муаммолар келиб чиқмаслиги учун лойиҳа устида кўпроқ тортишишга тўғри келди”, дейди депутат Кушербоев.


Мақола муаллифи

Теглар

Расул Кушербоев жарима

Баҳолаганлар

189

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг