Ҳарбийлар ўртасида ЖЧ: Баратов ва Келдиёрова олтин медални қўлга киритди

Спорт

image

Бугун, 30 октябрь куни Франция пойтахти Париж шаҳрида дзюдо бўйича ҳарбийлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати бошланди. 

40-маротаба ташкил этилаётган мусобақанинг илк кунида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Диёра Келдиёрова ва Дилшодбек Баратов ўз вазн тоифаларида олтин медалга эга чиқишди. 

52 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Диёра Келдиёрова ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпионига айланди. У тўғридан-тўғри ярим финалдан баҳсларга қўшилди. Бу босқичда франциялик Ченне Муниерни, финалда эса яна бир мезбонлар вакиласи Жулие Вейл Дит Морейни мағлубиятга учратиб, биринчи ўринни қўлга киритди. 

Эркаклар ўртасида 60 кг вазн тоифасидаги беллашувларда татамига чиққан Дилшодбек Баратов австриялик Даниел Леутгеб, эронлик Муҳаммад Ҳосейн, финалда эса франциялик Жолан Флоримонтдан устун келди ва шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди. 

Шунингдек, бугунги беллашувларда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларидан Шавкат Саитқулов, Артём Штурбабин (иккиси ҳам 66 кг), Обидхон Номонов (73 кг) ва Шукуржон Аминова (57 кг) ҳам баҳсларда иштирок этди.

Маълумот учун, ушбу мусобақада Токио Олимпиадаси совриндори Давлат Бобонов ва Гулноза Матниёзова ҳам иштирок этмоқда.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Дзюдо Диёра Келдиёрова Ҳарбийлар ўртасида ЖЧ Дилшодбек Баратов

Баҳолаганлар

12

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг