Ҳарбийлар қўлига ўтган Мьянмада муваққат Президент тайинланди

Олам

image

Аввалроқ, Мьянма Қуролли кучлари мамлакатдаги юқори мартабали амалдорларни ҳибсга олгани ва мамлакатда бир йил муддатга фавқулодда ҳолат эълон қилингани ҳақида хабар берган эдик.

“Reuters” агентлиги маълумотига кўра, давлат тўнтаришидан сўнг, ҳарбийлар Қуролли кучлар бош қўмондони Мин Аун Хлаинни мамлакат Президент этиб тайинлаган.

“Мамлакатнинг қонунчилик, маъмурий ва суд ваколатлари 2008 йилги Конституциянинг 418-моддасига мувофиқ Қуролли Кучлар бош қўмондонига ўтказилади, сайловдаги қонун бузилишларига қарши чоралар кўрилмагунича, мамлакат ҳарбийлар томонидан қўллаб-қувватланади”, дейилади расмий баёнотда.

Шунингдек, ҳарбийлар собиқ генерал У Мьинт Свени Қуролли Кучларга вакиллик қилиши учун вице-президент этиб тайинлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

тўнтариш Мьянма

Баҳолаганлар

131

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг