Ҳаракатдаги Nexia’нинг газ баллони портлаб кетди

3-саҳифа

image

Кеча, 4 ноябрь куни Қашқадарё вилоятида Nexia автомобилига ўрнатилган газ баллони портлади. Бу ҳақда Ички ишлар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, воқеа соат 19:55 атрофида вилоятнинг Чироқчи туманида жойлашган “Аннарўз” жоме масжиди биносининг рўпарасида содир бўлган.

1992 йилда туғилган ҳайдовчи С.Х. бошқарувидаги Nexia русумли автомобилга ўрнатилган газ баллонида портлаш содир бўлган. Бу вақтда машина ҳаракатда бўлган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Транспорт воситасига зарар етган.

Хабарга кўра, мазкур ҳодиса юзасидан Чироқчи тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими ва Фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан дастлабки суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб, ҳодиса содир бўлиш сабабларига аниқлик киритилмоқда.

“Барча ҳайдовчилардан бошқарувидаги транспорт воситаси ва унга ўрнатилган газ баллонларнинг техник созлигига эътиборли бўлишларини сўраймиз”, дейилади хабарда. 

Эслатиб ўтамиз, автомобилга ўрнатилган газ баллонининг портлаш ҳолатлари аввал ҳам қайд этилган. Жорий йилнинг сентябрь ойи охирида Қашқадарёда ҳаракатланиб кетаётган Lacetti автомобилининг газ баллони портлаб кетган бўлса, октябрь ойи бошида Сурхондарёда Lacetti автомобилига ўрнатилган газ баллон сиқилган газ тўлдириш шахобчасида портлаб кетди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

289

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг