40 ёшдан ошган фуқаролар ҳар йили скринингдан ўтказилади

Жамият

image
0:00
0:00
download

Бугун, 9 ноябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида юрак қон-томир ва эндокрин касалликларнинг олдини олиш ва уларни даволаш тизимини такомиллаштиришга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати раҳбари Шерзод Асадов маълум қилди.

Йиғилиш давомида Шавкат Мирзиёев юрак-қон томир касалликларини барвақт аниқлаш, уларнинг олдини олиш ва даволаш бўйича мутлақо янги тизим жорий қилинишини таъкидлаб ўтди.

Хусусан, қуйидаги чоралар кўрилади:

- келгуси йилдан 40 ёшдан ошган барча аҳоли (10 миллион нафар) оилавий поликлиника ва тиббий бригадалар орқали йилига камида бир марта манзилли скринингдан ўтказилади;

- туман лабораториялари коагулометр ва зарур реактивлар билан таъминланади;

- юрак-қон томир касалликлари аниқланган аҳолининг ягона электрон реестри юритилади;

- юрак-қон томир касалликлари учун эналаприл каби дорилар доимий равишда 200 мингдан зиёд эҳтиёжманд аҳолига бепул тарқатилади;

- туманлардаги ҳар бир маҳаллада “гипертония саломатлик мактаблари”ни ташкил этилади;

- оилавий шифокор пунктлари ва поликлиникаларда ҳамшираларнинг вазифалари ҳам қайта кўриб чиқилиб, уларнинг функциялари кенгайтирилади

Азизбек Наҳанов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

129

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг