Ҳафтанинг иккинчи ярмида ҳаво кескин совуқлашади – Ўзгидромет

Бу қизиқ

image
0:00
0:00
download

Бугун, 1 ноябрь куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида қуруқ, шамолсиз ва нисбатан илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Куннинг ўртасига келиб, ҳаво 15-17° гача исийди. Бу ҳақда Гидрометеорология маркази хабар берди.

Пайшанба куни Ўзбекистон бўйича об-ҳаво кескин ўзгаради. Мамлакатга Урал ҳудудларидан совуқ ва бироз нам антициклон кириб келади. 4 ноябрда республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Тоғли ҳудудларда ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади. Республика шимолида ёғингарчилик кутилмайди. Кундуз куни 4 ноябрда ҳаво ҳарорати 3-8° илиққача пасаяди, бу ой боши учун бўлган меъёрий қийматлардан 12-15° га паст бўлади.

Фронт кириб келишида, баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда.

5 ноябрда совуқ антициклон мамлакатнинг барча ҳудудларини қамраб олади. Ёғингарчилик фақат айрим тоғли ҳудудларда сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати кечаси 3-5° совуқгача, шимолда 7-10° совуқгача пасаяди, кундуз куни ҳарорат 3-8° илиқдан ошмайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

482

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг