Ҳафтанинг муҳим воқеалари суратларда

Таҳлил

image

Тугаб бораётган ҳафта ажойиб воқеаларга бой бўлди. Бу ҳафтада муқаддас Ислом динининг энг улуғ байрамларидан бири Рамазон ҳайити нишонланди. Шу ўринда ҳафта якунида тугаб бораётган ҳафта воқеаларини суратлар орқали таҳлил қиламиз.

Ҳафта бошида Буюк Британиянинг “Daily Mail” нашри Тошкентдаги масжидларда Қадр кечасидаги таровеҳ намозидан олинган фотосуратларни тақдим этди. Суратлар дронлар ёрдамида олинган.

 

3 июнь, душанба куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент вилояти фаоллари билан ўтказган йиғилиши шубҳасиз ҳафтанинг энг муҳим воқеаси бўлди. Президент йиғилишда Суриядан келтирилган 156 ўзбекдан тортиб, Бўкада амалга оширилаётган 5 ташаббус ҳақида гапирди. Ушбу йиғилишда Президент депутатлардан норозилигини билдирди. 

Йиғилишда Президент махсус топшириққа биноан, Сурияда бўлиб ўтаётган уруш ҳудудидан олиб келинган 156 нафар Ўзбекистон фуқаролари, асосан аёллар ва болалар ҳақида гапирар экан, уларнинг аянчи қисматига эътиборни қаратди.

“Кеча Суриядан келган 15 яшар қиз она бўлган. Қани унинг отаси? Қизнинг ота-онаси қаерда? Бирорта нуроний йўқ! Аччиқ-аччиқ гап айтинглар. Уларни Ватанга олиб келишнинг ўзи бўлгани йўқ.

Фақат қарсак, қарсак, ура-ура... Бирорта шоир чиқмади: Уйғонайлик энди, деб..”, дея таъкидлаган Шавкат Мирзиёев.

3 июнь, душанба куни QALAMPIR.UZ`да ижтимоий соҳа ходимлари ҳамон мажбурий меҳнатга жалб этилаётгани билан боғлиқ таҳлилий мақола эълон қилинди. Мақола муаллифи Зарнигор Абдумаликованинг маълум қилишича, навбатдаги ҳолат пойтахтнинг Учтепа туманидаги 295-умумий ўрта таълим мактабида аниқланган. Суратда акс этилганидек, мактаб ўқитувчилари ўз вазифаларига кирмайдиган ишлар, хусусан мактаб боғини ёввойи ўтлардан тозалаш каби ободонлаштириш ишларига жалб этилган.

Мазкур ҳолат бўйича таҳлилий мақола эълон қилингач, мутасаддилар томонидан муаммога ечим топилган. 

3 июнь, душанба куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент вилояти Нурафшон шаҳрида бош режа асосида амалга ошириладиган лойиҳалар билан танишди.

Давлат раҳбарига бош режага асосан шаҳарнинг марказий қисмини батафсил режалаштиришга оид маълумотлар берилди.

3 июнь, душанба куни кундузи Тошкент шаҳрида ёққан жала натижасида бир қанча ҳудудларни сув босди. 

Куннинг иккинчи ярмидан бошлаб бир неча соат давомида ёққан ёмғир пойтахт кўчаларини яна хароб аҳволга келтириб қўйди. Шаҳарнинг бир қатор кўчаларини сув босди. Хусусан, Амир Темур кўчасининг собиқ “Қозоғистон” кинотеатри жойлашган қисмини сув босди. 

Пойтахт кўчаларидаги эскирган дренаж тизимлари бироз кучлироқ ёмғир ёғса, сувнинг кўп миқдорда йиғилишига ва кўчаларга тошишига сабаб бўлмоқда.

Картинки по запросу ураза байрам намаз в москва 2019

4 июнь, сешанба куни Саудия Арабистони подшоҳлиги ва кўплаб мусулмон давлатлари Ҳайит байрамининг биринчи куни нишонланди. Тонг саҳарда Ҳайит намози адо этилди. Суратда Москвадаги намоз вақти тасвирланган. 

4 июнь, сешанба куни Жиззах вилояти Зарбдор тумани “Мустақиллик” маҳалласида яшовчи Абдусамат Асқаров оиласида бир йўла уч ўғил чақалоқ дунёга келди. Маълум қилинишича, уч эгизак чақалоққа ота-она яхши ниятлар билан Шавкат, Мирзиё ва Миромон исмларини қўйди.

4 июнь, сешанба куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тўнғич қизи – Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ўринбосари Саида Мирзиёева отасининг арафа куни уйда қозон бошида ош дамлаётгани тасвирланган суратни ижтимоий тармоқлардаги саҳифасига жойлаштирди. 

“Баъзида оилавий дастурхонимиз учун ошни Дадамлар дамлаб берадилар. Биз эса уларга ёрдамчи. Арафа муборак!”, деб изоҳ қолдирган Мирзиёева. 

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, ушбу суратга Президент Мирзиёевни халққа янада яқинлаштирди. 

4 июнь, сешанба куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг кичик куёви – Президент хавфсизлик хизмати ходими Отабек Умаров ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифасига рафиқаси Шаҳноза Мирзиёева ва қизлари билан тушган суратни жойлаштириб, кузатувчиларни Ҳайит айёми билан табриклади. 

5 июнь куни, чоршанба куни Ўзбекистонда Рамазон Ҳайити нишонланди. Шу куни республикадаги 2 мингдан ортиқ масжидда Ҳайити намози ўқилди. 

6 июнь, пайшанба куни БАА вице-президенти, Дубай ҳокими Шайх Муҳаммад бин Рошид Ал Мактум бир варакайига уч ўғлининг тўйини ўтказди. Тўйда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ўғли, куёвлари Ойбек Турсунов, Отабек Умаров, набираси Миромон иштирок этган. Уларнинг Шайх Муҳаммад бин Рошид Ал Мактум ва унинг ўғли билан саломлашаётгани тасвирланган суратлар Отабек Умаровнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси орқали яшин тезлигида тарқалди. 

7 июнь, жума куни Германия терма жамоасининг собиқ футболчиси, “Арсенал” клуби яримҳимоячиси Месут Ўзил уйланди. Тўй Туркиянинг Истанбул шаҳрида бўлиб ўтди. Унда гувоҳ ўлароқ, Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ва унинг рафиқаси Эмина Эрдўған иштирок этди. 

7-8 июнь, жума ва шанба кунлари Наманган шаҳрида “Doing business with Namangan – 2019” инвестицион форуми бўлиб ўтди. Унда 350 ортиқ хорижлик меҳмонлар иштирок этди. Форумнинг биринчи куни якунларига кўра, умумий қиймати 170 миллион АҚШ долларига тенг 24 та инвестиция битими ва экспорт шартномалари имзоланди. Иккинчи куни яна 15 та битим имзоланди. Жами умумий қиймати 320 миллион АҚШ долларига тенг 39 та ҳужжат имзоланди.  

Жорий ҳафта Франция пойтахти Париж шаҳрида ФИФАнинг 69-конгресси бўлиб ўтди. Конгресда ташкилотга аъзо  211 мамлакат футбол ассоциациялари раҳбарлари қаторида, ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов ҳам иштирок этди.

Конгресдан сўнг ФИФАга аъзо мамлакатлар футбол ассоциациялари раҳбарлари иштирокида футбол учрашувлари ташкил этилди. Баҳсларда ЎФА биринчи вице-президенти Осиё қитаси таркибида майдонда ҳаракат қилди.

7 июнь, жума куни пойтахт Тошкентда икки кишининг ўлимига сабаб бўлган мудҳиш ЙТҲ содир бўлди. Пиёда, 22 ёшли Г.И. йўлни белгиланмаган жойидан, пиёдалар ўтиш йўлагидан 25 метр нарида кесиб ўтаётган бўлган. Lacetti енгил автомашинаси ҳайдовчиси, 41 ёшли Х.Х. пиёдани уриб кетган. Шундан сўнг у бошқарувни йўқотиб, Lacetti (ҳайдовчиси 49 ёшли Ю.А.) автомобили билан тўқнашган. Lacetti уриб кетиши оқибатида пиёда 39 ёшли К.Д. бошқарувида бўлган Shacman юк машинаси остида қолган.

ЙТҲ туфайли пиёда Г.И. ва Lacetti автомобили йўловчиси 38 ёшли О.М. воқеа жойида ҳалок бўлган.

8 июнь, шанба куни Тошкентда қайд этилган кучли шамол оқибатида бир қанча дарахтлар йўл бўйига ва айрим ҳаракатланиб кетаётган автомобиллар устига ағдарилган. Ижтимоий тармоқларда бахтсиз ҳодисалар қайд этилган ўнлаб сурат ва видеолар тарқалди. Улар орасида давлат томонидан қурилган Намунавий уйларнинг томини шамол кўтариб кетгани тасвирланган суратлар ҳам бор. 

Картинки по запросу выборах в казахстане назарбаев голосовал

9 июнь, якшанба куни Қозоғистонда навбатдан ташқари Президент сайлови бўлиб ўтди. Унда мамлакатнинг собиқ Президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоев ҳам иштирок этиб, овоз берди. 

9 июнь, якшанба куни тунги соат 02:05 да Фарғона вилояти Марғилон шаҳар “Пичоқчи” МФЙ Хиёбон кўчаси 174-уйда жойлашган “Марғилон умумий улгуржи савдо комплекси”да ёнғин содир бўлди.

Бозордаги йирик ёнғин соат 04:20 да қуршаб олиниб, 05:40 да батамом ўчирилган. Ёнғинга жами 19 та асосий ва 3 та махсус ёнғин ўчириш автомобиллари жалб этилган. Ёнғинда ҳеч ким тан жароҳати олмаган ва ҳалок бўлмаган.

Картинки по запросу Сотни человек вышли на митинги в Казахстане в день выборов. Десятки задержаны

9 июнь, якшанба куни Қозоғистонда ўтаётган Президент сайлови митингларга уланиб кетди. Олма-ота, Нур-Султон, Чимкент шаҳарларида тинч аҳоли норозилик намойишларини ўтказди. Улар сайловлар натижалари аввалдан белгиланганига иддао қилиб, аҳолини байкот эълон қилишга чақирган. Норозилик намойишлари иштирокчилари ўша заҳоти полиция томонидан ҳибсланган. 
 


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳафта воқеалари суратда

Баҳолаганлар

85

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар