Ҳафта давомида совуқ ҳаво кириб келади

Бу қизиқ

image
0:00
0:00
download

Бугун, 6 декабрь куни Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуруқ ва ўртача илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, ҳаво ҳарорати 9-14 даража илиқ бўлади. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.

7-8 декабрь кунлари Қозоғистон ҳудуди бўйича нисбатан совуқ ҳаво кириб келади, бу фақат Ўзбекистоннинг ҳарорат фонига таъсир қилади. Ушбу кунларда ҳарорат кечалари 0-5 даража илиқ, кундуз кунлари 9-14 даража илиқ атрофида сақланиб туради.

9-10 декбарь кунлари Эрондан илиқ ҳаво кириб келиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечалари 0-5 даража илиқ, баъзи жойларда 2 даража совуққача атрофида бўлади, кундуз кунлари 15-17 даража илиққача кўтарилади.

8 декабрда шимолий туманларда, 9-10 декабрда Ўзбекистоннинг қолган ҳудудларида шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Туман тушиши кутилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво

Баҳолаганлар

755

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг