Ҳафта давомида салқин об-ҳаво кузатилади

Бу қизиқ

image

Бугун, 20 сентябрь куни эрталаб Ўзбекистон аҳолиси мамлакатга жанубий Урал ҳудудларидан кириб келган салқин ҳавони ҳис қилишди. Қуруқ, аммо салқин ҳаво массасининг кириб кириши ҳарорат фонининг иқлимий маъёрларгача пасайишида акс этди. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.

Бугун кундуз куни республика ҳудудининг катта қисмида ҳарорат 26-29° ни, шимолда 22-25° ни, республика жанубида 32-35° ни ташкил этади. Республиканинг барча ҳудудларида асосан кам булутли об-ҳаво сақланиб туради.

Ҳафтанинг катта қисмида республика бўйича асосан шундай қуруқ ва салқин об-ҳаво ҳукумронлик қилади. Ҳаво ҳарорати кечалари 10-15°, кундуз кунлари 26-31° атрофида бўлади. Бундай об-ҳаво Ўзбекистон бўйича центябр ойи охири учун хосдир.

Ҳафта охирига келиб, антитциклон периферияси Қозоғистон ҳудудига чекина бошлайди. Ҳаво ҳарорати яна кўтарилади ва ҳафта охирига 32-35° ни ташкил этади.

24 сентябрь куни республика шимолида шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво

Баҳолаганлар

158

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг