Ҳафта давомида об-ҳаво қандай бўлиши айтилди

Бу қизиқ

image
0:00
0:00
download

Ҳафтанинг биринчи ярмида Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуруқ ва бироз иссиқ об-ҳаво сақланиб туради, куз фаслининг боши учун меъёрий қийматлардан бироз илиқроқ бўлади. Ҳаво ҳарорати кечалари 15-20 даража, кундуз кунлари 34-39 даража атрофида бўлади.

Ҳафтанинг иккинчи ярмида мамлакатимиз ҳудудига салқин ҳаво массаси кириб келиши бошланади. Ҳаво ҳарорати кечалари 13-18 даражагача, кундуз кунлари 30-35 даражагача бироз пасаяди.

6 сентябрь куни шимолда, 7-8 сентябрь кунлари республиканинг чўл ҳудудларида шамол 15-20 м/с гача кучаяди.

7-9 сентябрь кунлари фақат Қорақалпоғистон туманлари бўйича қисқа муддатли ёмғир ёғиш эҳтимоли бор.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво

Баҳолаганлар

1066

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг