Ҳафта давомида иссиқ об-ҳаво сақланиб қоладими? Ўзгидромет маълумот берди

Бу қизиқ

image

Одатда, об-ҳаво шароитига кўра август ойи Ўзбекистонда йилнинг энг барқарор вақти ҳисобланади. Ушбу даврда ёғингарчилик жуда кам ёғади ва у жуда кучсиз бўлади. Кўп йиллик кузатув маълумотларига кўра, республика ҳудудининг катта қисмида ойлик ёғингарчилик меъёри ва август ойида ёғингарчилик бўлган кунлар сони июл ойига нисбатан камроқдир.

Гидрометеорология хизмати маркази маълумотига кўра, ушбу ҳафтада Ўзбекистон ҳудудида август ойининг охирги ўн кунлигига хос бўлган асосан кам булутли иссиқ об-ҳаво, кучсиз, баъзи жойларда бироз эсадиган шамоллар устунлик қилади.

Бу ҳафта давомида тоғли ҳудудларда асосан тинч об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фақат Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларида 23-24 август кунлари тоғ ва тоғолди ҳудудларда маҳаллий момақалдироқли ёмғирлар ёғиши мумкин.

Ҳафтанинг биринчи ярмида республика ҳудудида меъёрдан 2-3° га юқори бўлган иссиқ об-ҳаво сақланиб туради ва фақат ҳафтанинг иккинчи ярмида ҳарорат фони аста-секин пасайишни бошлайди. Ҳафта давомида ҳарорат кечалари 17-22°, кундуз кунлари 23-26 августда 33-38°, 27-28 августда 31-36° атрофида бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво

Баҳолаганлар

771

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг