Ҳафта давомида аномал иссиқ кузатилади

Бу қизиқ

image

Ўзбекистонда жорий ҳафта давомида меъёрлардан 5-7 даража юқори бўлган аномал об-ҳаво кузатилади. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.

Дам олиш кунлари ЎЗбекистон ҳудудига Эрондан жуда иссиқ ҳаво кириб келиши бошланди, кундузи термометр устуни 38-41 даражагача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда 42-44 даражагача кўтарилди.

Ушбу ҳафтада иқлимий қийматлардан 5-7 даражага юқори бўлган ҳаво ҳарорати билан аномал иссиқ об-ҳаво сақланиб туради, кечалари 23-26 даража, кундуз кунлари 39-42 даража, республика жанубида ва чўл ҳудудларида 43-45 даража бўлади. Фақат жума куни иссиқ бироз пасаяди. Республика ҳудудининг катта қисмида ҳарорат 37-40 даража атрофида бўлади, жанубий ҳудудларда 43-45 даража атрофида бўлган жуда юқори ҳарорат сақланиб туради.

Республикнаинг айрим ҳудудларида шамол 15-20 м/с гача кучайиши, баъзи жойларда чанг-тўзонлари кузатилиши мумкин.

Бугун айрим тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво

Баҳолаганлар

947

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг