Ҳабиб тез кунларда UFC Президенти билан учрашади
Спорт
−
30 Ноябрь 2020
6438UFC Президенти Дана Уайт россиялик MMA жангчиси Ҳабиб Нурмуҳамедов билан учрашади.
Уайтнинг ўзи Нурмуҳамедов билан Абу-Дабида учрашишини ва музокаралар олиб боришини тасдиқлаган.
"Бу тез орада бўлади. Вақти келганда сизга хабар бераман. Мен Нурмуҳамедов 30:0 ҳисобидаги рекорд учун қайтишига ишонаман", деган Дана Уайт.
Эслатиб ўтамиз, 24 октябрь куни Абу-Дабидаги (БАА) “Жанглар ороли”да ўтказилган UFC 254 мусобақасида россиялик Ҳабиб Нурмуҳамедов америкалик Жастин Гэтжи билан куч синашди ва 2 раунддаёқ ғолиб бўлди. Ғалабасидан сўнг Ҳабиб ўз фаолиятини тугатгани ҳақида эълон қилди.
Ҳабиб Нурмуҳамедов UFC’даги фаолияти давомида 29 та жанг ўтказиб, бирор марта ҳам мағлубиятга учрамаган.
LiveБарчаси
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023