Ҳабиб Нурмуҳамедов Россияда йилнинг энг яхши спортчиси деб топилди

Спорт

image

Россияда UFC жангчиси Ҳабиб Нурмуҳамедов йил спортчиси деб топилди. Бу ҳақда Москвадаги матбуот анжуманида тақдим этилган Бутунроссия жамоатчилик фикрини ўрганиш марказининг сўров маълумотларида келтириб ўтилган.

Хабарга кўра, овоз берувчиларнинг 10 фоизи Нурмуҳамедовни йилнинг энг яхши спортчиси деб топган, ундан кейинги ўринда футболчи Артём Дзюба (8 фоиз) турибди. Кучли бешликда теннисчи Даниил Медведев, хоккейчи Александр Овечкин ва фигурали учиш бўйича Алина Загитова – мос равишда 2 фоиз овозларга эга чиққан.

Фаолияти давомида Нурмуҳамедов аралаш жанг санъатлари бўйича 29 та жанг ўтказган ва бирорта мағлубиятга учрамаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳабиб Нурмуҳамедов дунё бўйича ҳам йилнинг энг яхши спортчиси, деб топилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

39

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг