Ҳабиб Гэтжи ўртасидаги жанг томошабинларсиз ўтадиган бўлди

Спорт

image
Ҳабиб Нурмуҳамедов ва Жастин Гэтжи ўртасидаги жанг томошабинларсиз ўтади. Бу ҳақда ESPN инсайдери Бретт Окамото Twitter'даги саҳифасида эълон қилган
 
Окамотонинг сўзларига кўра, чекланган миқдордаги чипталарни сотишнинг дастлабки режаси ўз вақтида тасдиқланмаган. 
 
Энди турнирда фақат таклиф этилган меҳмонларгина иштирок этишади.
 
Эслатиб ўтамиз, 24 октябрь куни Абу- Дабидаги "Жанглар ороли" да UFC 254 мусобақаси ўтказилади.Турнирнинг асосий воқеаси Нурмуҳамедов ва Гэтжи ўртасидаги жанг бўлиши кутилмоқда.
 
Аввалроқ, UFC 254 турнири томошабинлар иштирокида ўтказилиши мумкинлиги, у ҳолда, турнир пандемия эълон қилингандан кейин томошабинларга рухсат берилган илк мусобақа бўлиши хабар қилинганди. 
 
Маълумот учун, АҚШ Президенти Дональд Трамп ҳам Ҳабиб ва америкалик Гэтжи ўртасидаги жангни томоша қилишини айтганди.

Мақола муаллифи

Теглар

ҳабиб гэтжи

Баҳолаганлар

413

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар