Ҳабиб Флойд Мейвезернинг 100 миллионлик таклифини рад этди
Спорт
−
25 Май 2021
10824Россиялик собиқ UFC чемпиони Ҳабиб Нурмуҳамедов америкалик енгилмас боксчи – кичик Флойд Мейвезер билан жанг қилишдан бош тортди.
Ҳабибнинг менежери Али Абдул-Азизнинг сўзларига кўра, спортчига жанг учун 100 миллион доллар таклиф қилинган. Аммо россиялик бу таклифни рад этган.
“Йўқ, мен UFC’дан кетдим. Онамга спортдаги фаолиятимни тугатганимни айтганман. Энди унга берган ваъдамни бажаришим керак. Агар онам яна спортга қайтишимга рухсат берса, эҳтимол жанг қиларман, лекин у ҳозир буни айтмади”, деган Нурмуҳамедов таклифга жавобан.
Маълумот ўрнида, Ҳабиб Нурмуҳамедов профессионал даражада 29 та жанг ўтказган ва бирор маротаба мағлуб бўлмаган.
Моҳинур Маматова
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023