Иғво ва таҳдидларга қаршилик кўрсатамиз – Эрдўған Ал-Ақсога босқинни қоралади

Олам

image

Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Фаластин Давлат раҳбари Маҳмуд Аббос билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Туркия давлат раҳбари Twitter’даги расмий саҳифасида хабар берди.

Суҳбат чоғида Туркия раҳбари яҳудий ақидапарастларининг Исроил полицияси кузатувида босиб олинган Шарқий Қуддусдаги Ал-Ақсо масжидига бостириб киришини қоралаган.

Туркия давлати раҳбари Исроил ҳужумлари оқибатида инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан ҳамдардлик билдирган ва жабрланганларга тезроқ соғайиб кетишни тилаган.

“Суҳбатимиз чоғида мен жаноб Аббоснинг эътиборига Исроилнинг Ал-Ақсо масжидидаги мўминларнинг ишларига аралашувини кескин қоралашимни ҳамда Ал-Ақсонинг мақоми ва маънавияти билан боғлиқ иғво ва таҳдидларга қаршилик кўрсатишимизни айтдим”, деб ёзган, Президент Эрдаған.

Президент Эрдўған Туркиянинг адолатли курашида Фаластинни қўллаб-қувватлашини яна бир бор тасдиқлаган.

Туркия давлат раҳбарининг таъкидича, мусулмонлар зиёратгоҳи атрофидаги сўнгги ҳодисалар Фаластиннинг барча қаршилик гуруҳлари ўртасида бирлик ва келишувга эришиш йўлида янада қатъийроқ қадамлар ташлаш зарурлигини эслатмоқда.

Туркия Президенти Фаластин раҳбарига миллий бирликни қуриш контекстидаги вазминлик ва соғлом фикрли раҳбарлик учун миннатдорлик билдирди.

Эслатиб ўтамиз, 15 апрель куни Қуддусдаги Ал-Ақсо масжидида фаластинликлар ва Исроил полицияси ўртасида тўқнашув юз берди. Бунга Исроил полициясининг муқаддас зиёратгоҳ ҳудудига бостириб кириши сабаб бўлди.

Маълумот учун, Қуддусдаги “Ал-Ақсо” масжиди мусулмонларнинг биринчи қибласи ҳисобланади.

Мутаассиб яҳудийлар зиёратгоҳ шоҳ Сулаймон мақбараси вайроналари ўрнида барпо этилган деб, масжид ҳудудига тез-тез бостириб киради.

Исроил ва Иордания ўртасида 1994 йилда тузилган келишувга биноан “Ал-Ақсо” масжиди Қуддус Ислом жамғармалари бошқармаси томонидан бошқарилади.

Бироқ, 2003 йилдан бери яҳудийлар маъмурият рухсатини эътиборга олмай, Исроилнинг бир томонлама қарори билан полиция ҳамроҳлигида зиёратга бостириб киришни бошлади. Ислом жамғармалари бошқармаси бундай ҳаракатлар мусулмонлар суверенитетининг бузилиши эканини таъкидлайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

189

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг