Зеленский Қодиров ва Медведевнинг фарзандларига санкция киритди

Олам

image

Украина Президенти Владимир Зеленский Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ва Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведевнинг фарзандига нисбатан санкция киритди. Бу ҳақда "Meduza" хабар берди

Маълум қилинишича, санкциялар рўйхатидан Россиянинг 33 фуқароси ва 225 та компанияси ўрин олган. Жумладан: 

Илья Медведев ва Светлана Медведева  — Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведевнинг ўғли ҳамда рафиқаси;

Любовь Кабаева — гимнатсикачи ва "Миллий медиа гуруҳи" холдинги директорлар кенгаши раҳбари Алина Кабаеванинг онаси;

Табарик Қодирова — Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг қизи;

Любовь ва Надежда Кириенко — Россия Президенти Администрацияси бошлиғининг ўринбосари Сергей Кириенконинг қизлари;

Жисмоний шахсларга нисбатан қўлланилган санкциялар 10 йилга амал қилади. Чекловлар активларни блокировка қилиш, савдо операцияларини тўхтатиш, лицензияларни бекор қилиш кабиларни ўз ичига олади. 

Рўйхатдаги 155 юридик шахс учун санкциялар 10 йил давомида амал қилади. Улар, шу жумладан, активларни блокировка қилиш, Украина орқали савдо операциялари ва транзитни тўхтатиш, мамлакатдан капитални олиб чиқишни тақиқлаш ва унинг ҳудудидаги объектларни хусусийлаштиришга  тақиқни ўз ичига олади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурия Президенти Башар Асад Москвага борган ҳамда Путин билан учрашувда Россиянинг Украинадаги ҳаракатларини қўллаб-қувватлаган эди. Шундан сўнг Владимир Зеленский уни санкциялар рўйхатига қўшган.

Нодиржон Мадаминов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

санкция Қодиров Зеленский Медведев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг