Мирзиёев Россиянинг маҳсулотлар экспортига тақиқини Ўзбекистонга татбиқ этмасликни сўради

Жамият

image

Расмий Тошкент Ўзбекистон ва ЕОИИ мамлакатлари бозорларига товар ва хизматларнинг киришини ўзаро осонлаштириш муҳим деб ҳисоблайди ҳамда товар ва хизматлар экспорти учун жорий қилинган чекловлар мамлакатга татбиқ этилмаслигига ишонади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 27 май куни видеоконференция шаклида бўлиб ўтаётган Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши йиғилишида сўзлаган нутқида айтиб ўтди.

“Биз озиқ-овқат ва хомашё экспортига чекловларни Ўзбекистонга татбиқ этмаслик масаласида ёрдамга умид қиламиз”, деган Шавкат Мирзиёев.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 8 март куни Ғарб давлатлари томонидан Россияга нисбатан жорий қилинган санкцияларга жавобан ташқи иқтисодий фаолият соҳасида махсус иқтисодий чораларни қўллаш тўғрисидаги фармон имзоланди. Ҳужжатда 2022 йил 31 декабрга қадар айрим маҳсулотлар ва хомашёларни (фуқаролар томонидан шахсий фойдаланиш учун олиб ўтиладиган товарлар бундан мустасно) республикадан олиб чиқиш ва унга олиб киришни чеклаш ёки тақиқлаш кўзда тутилган. Эртаси куни ҳукумат илгари Россияга хориждан олиб келиш, мамлакатдан олиб чиқиш вақтинча тақиқланган товарлар ва ускуналар рўйхатини тасдиқлади. У технологик, телекоммуникация, тиббий асбоб-ускуналар, транспорт воситалари, қишлоқ хўжалиги техникаси, электр жиҳозлари – жами 200 дан ортиқ номдаги маҳсулотларни ўз ичига олади. ЕОИИдаги ҳамкорлар, тан олинмаган Абхазия ва Жанубий Осетия давлатлари бундан мустасно. Бундан ташқари, айрим турдаги ёғоч, ўғитлар, кимё саноати учун хомашё, ғалла экинлари ва бошқалар экспорти чекланган эди. 

Маълумот учун, Ўзбекистон ЕОИИда кузатувчи давлат ҳисобланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1851

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг