Ортиқхўжаев Президентнинг қарорини бажармай келяпти. Ўсаров ундан хафа

Жамият

image
0:00
0:00
download

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси Олимжон Ўсаров Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ҳанузгача ташкилотга жой ажратмагани сабаб ундан хафа. Бу ҳақда у бугун, 23 сентябрь куни “Ўзбекистонда журналистларнинг ҳуқуқий ҳимояси: муаммо ва ечимлар” мавзусида ўтказилган давра суҳбатида айтиб ўтди, деб хабар берди QALAMPIR.UZ мухбири.

“Тошкент шаҳар ҳокимидан хафаман. Тўғри шаҳарда жуда кўп ишлар амалга ошириляпти. Бироқ, Президентимизнинг 2017 йил 10 августда “Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинган эди. Атиги 4 та моддадан иборат қарорда Тошкент шаҳар ҳокимлигига Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси учун Ислом Каримов кўчасидаги 15-А уйдан жой бериш вазифаси юклатилганди. Мана орадан қарийб 5 йил вақт ўтди, лекин уюшмага шу бугунги кунгача жой ажратиб берилгани йўқ. Биз ҳанузгача ахборот соҳасидаги ваколатли давлат органининг давлат биносида ижарада турибмиз”, деди Олимжон Ўсаров.

Шунингдек, Журналистлар ижодий уюшмаси раиси Президент сайлови арафасида хориждан келган журналистлар уюшмага келишни сўраётгани лекин Олимжон Ўсаров ҳозирги ҳолатдан уялиб, уларнинг таклифини рад этаётганини қўшимча қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

537

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг