МИБ “UzAutoMotors”дан 257 млн сўм бож ундирди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси “UzAuto Motors” АЖдан 250 млн сўмдан ортиқ божни давлат бюджетига ундирди. Бу ҳақда бюро Матбуот хизмати QALAMPIR.UZ’га маълум қилди.

Мажбурий ижро бюроси Асака туман бўлими иш юритувига Тошкент шаҳар судининг жорий йил 13 августдаги  қарорига кўра, “UzAutoMotors” АЖдан республика бюджетига 257 млн 679 минг 319 сўм давлат божи ундирилиши кўрсатилган ижро варақаси келиб тушган.

Олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида қўшма корхона томонидан республика бюджетига 257 млн 679 минг 319 сўм маблағ ундирилиши таъминланган.

Қайд этилишича, келгусида мазкур пулларнинг маълум бир қисми “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларни қўллаб-қувватлаш учун йўналтирилади.


Мақола муаллифи

Теглар

автомобиль

Баҳолаганлар

526

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг