Энди Xiaomi ўз смартфонларини номлашда Mi’дан фойдаланмайди 

Технология

image

Xiaomi’нинг келажакдаги маҳсулотлари Mi бренди остида чиқмайди. Бу ҳақда “XDA-Developers” портали хабар берган.

Компаниянинг маълум қилишича, келажакда унинг қурилмалари муқобил схемага мувофиқ номланади. Демак, янги Xiaomi Mi 12 ўрнига Xiaomi 12 тақдим этилади. 

Портал маълумотларига кўра, Хитойда баъзи маҳсулотлар аллақачон Mi префиксидан қутулган. Ҳозирча компания Mi’ни рад этиш ҳақида расмий изоҳ бермаган. 

Эслатиб ўтамиз, Xiaomi 2021 йил июнь ойида Samsung ва Apple брендларини ортда қолдириб, илк марта дунёдаги биринчи рақамли смартфон брендига айланганди


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

467

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг