Нукусдаги халқаро йўлда пойга уюштирган “Шумахер”лар жазоланди

Жамият

image

Жорий йилнинг 19 январь куни ижтимоий тармоқларда Нукусда Mercedes-Benz ва Malibu ҳайдовчилари пойга уюштиргани ҳақидаги видео лавҳа тарқалди. Ҳодиса юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ЙҲХБ масъул ходимлари ўрганиш олиб борган.

Аниқланишича, жорий йилнинг 18 январь куни Нукус шаҳар ҳудудидан ўтган А-380 халқаро аҳамиятдаги автомобиль йўлида Mercedes-Benz S400 русумли автомобиль ҳайдовчи С.Ж. ва Malibu русумли автомобиль ҳайдовчиси А.А. лар йўл ҳаракати қоидаларини четлаб ўтган ҳолда, бошқа ҳаракат қатнашчиларининг эркин ҳаракатига халақит бериб, пойга ташкил этиб, қоидабузарлик содир этганлари маълум бўлган. 

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилган ва қоидабузар ҳайдовчиларга нисбатан белгиланган тартибда чора кўрилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

132

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг