Миллий гвардия қўмондони яна бир ташкилотга раҳбар бўлди

Жамият

image

Миллий гвардия қўмондони генeрал-майор Рустам Жўраев Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг Қўл жанги федерациясининг раиси этиб сайланди. Бу ҳақда Миллий гвардия Матбуот хизмати хабар берди.

Бугун, 11 сентябрь куни Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев раислигида Қўл жанги федерациясининг Қўшма конференция йиғилиши бўлиб ўтди ва унда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов, Миллий гвардия қўмондони генeрал-майор Рустам Жўраев ҳамда бошқа бир қатор мутасадди ташкилот вакиллари иштирок этган.

йиғилишда Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг Қўл жанги федерацияси раиси лавозимига Рустам Жўраев номзоди таклиф этилиб, йиғилиш делегатлари томонидан бир овоздан сайланди.

Шундан сўнг, янги тайинланган федерация раиси томонидан ушбу спорт турининг келгусидаги ривожи учун амалга ошириладиган бир қатор чора-тадбирлар белгилаб олинган:

•    ушбу спорт турига Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ва ҳарбий хизматчиларини кенг жалб этиш борасидаги ишларни янада жадаллаштириш;

•    аҳолининг кенг қатлами, асосан ёшлар ва ўсмирлар ўртасида ушбу спорт турини оммалаштиришга қаратилган аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқиш, шу билан бирга, кам таъминланган оилаларнинг фарзандлари ҳамда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари учун  бепул машғулотлар ўтказиш тартибини амалга татбиқ этиш;

•    дунёнинг етакчи спортчиларини юртимизга таклиф қилиш ва улар томонидан фаол ёшлар билан семинарлар ва мастер-класслар ўтказилишини тизимли равишда йўлга қўйиш;

•    мавжуд спорт базаларни моддий-техник жиҳатдан мустаҳкамлаш билан бир қаторда профессионал спортчиларнинг тайёргарлиги учун зарур шарт-шароитларни яратиш;

•    келгуси йилда Тошкент шаҳрида 40 дан ортиқ давлат вакиллари иштирокида Жаҳон чемпионатини юқори савияда ўтказиш ҳамда Осиё қўл жанги федерациясини ташкил этиш ва унинг штаб-квартирасини пойтахтимизда жойлашув  масаласини кўриш.

Шунингдек, федерация раиси томонидан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўмондони Кубоги учун қўл жанги бўйича миллий ва халқаро мусобақаларни ҳар йили ўтказиш таклифи киритилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Миллий гвардия Рустам Жўраев

Баҳолаганлар

201

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг