Тошкентда имтиҳон кунлари автобуслар ҳаракати вақтли бошланади

Жамият

image

Жорий йилнинг 2 сентябрь кунидан бошлаб икки ҳафта давомида олий таълим муассасаларига 2020-2021 йиллардаги қабул учун тест синовлари ўтказилиши белгиланган.

Тест синовлари ўтказиладиган кунларда абитуриентларнинг белгиланган манзилларга ўз вақтида етиб боришларини таъминлаш ва уларга қулайликлар яратиш мақсадида, 2 сентябрдан бошлаб тест синовлари якунлангунга қадар, Тошкент шаҳридаги автобус йўналишларининг иш бошлаш вақтлари соат 5:00 дан белгиланди. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ хабар берди.

“Автобус йўналишларига белгиланган жадваллар асосида автобусларни ишга чиқарилиши, йўналишларда қатнов вақтлари ва оралиқ интервал вақтларига риоя этилиши, белгиланган қатновлар сонини бажарилиши ҳамда автобусларнинг техник ва санитар ҳолати устидан қатъий назорат ўрнатилади.

Тест синовлари ўтказиладиган манзиллар орқали ҳаракатланувчи йўналишларнинг фаолияти алоҳида назоратга олинади”, дейилади компания хабарида.

Маълумот учун, Тошкент шаҳридаги олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари Пахтакор стадиони, Миллий боғ, Талабалар шаҳарчаси, Ашхобод боғи, Ғалаба боғи, Ботаника боғида ўтказилиши режалаштирилган.

Иловада келтирилган чизмалар орқали тест синовлари ўтказиладиган манзиллар орқали ҳаракатланувчи автобус йўналишлари тўғрисида маълумот олишингиз мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

ОТМ имтиҳон автобус

Баҳолаганлар

23

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг