20 та давлат Россияга 1 млрд доза вакцина буюртма қилган

Олам

image

Россияга 20 давлатдан коронавирус вакцинасига 1 млрд доза учун буюртма тушган. Бу ҳақда Россия тўғридан тўғри инвестициялар жамғармаси бош директори Кирилл Дмитриев маълум қилди.

Россиядаги коронавирусга қарши илк вакцина “Спутник V” деб номланган. Вакцинага навбатда турган давлатлар қаторида Лотин Америкаси, Яқин Шарқ ва Осиё давлатлари бор.

Дмитриевнинг маълум қилишича, Россияда ишлаб чиқарилган вакцина фақатгина ички талаб учун фойдаланилади. Бошқа буюртмалар учун хорижда ҳамкорлар билан ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Ҳозирча ҳамкор давлатлар билан йилига 500 млн доза вакцина ишлаб чиқариш режалаштириляпти.

Эслатиб ўтамиз, вакцина Н.Ф. Гамалеи номидаги эпидемиология ва микробиология миллий тадқиқот марказида тайёрланган. Бу препаратни “Биннофарм” компанияси ҳам ишлаб чиқаради.

“Спутник V” вакцинасининг клиник синови июнь ойида Сеченов университети ва Бурденко номидаги ҳарбий госпиталда бошланганди. Уларнинг ҳар бирида 38 нафардан кўнгилли қатнашди. Синовнинг учинчи босқичида РФ Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, 2 минг кўнгилли қатнашади.

Учинчи босқичда вакцина БАА, Саудия Арабистони ва бошқа қатор давлатларда ҳам синовдан ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, Россияда ва дунёда коронавирусга қарши илк вакцина рўйхатдан ўтказилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус вакцинаси

Баҳолаганлар

845

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг