Карантин даврида кимлар чет элга чиқиши мумкин?

Жамият

image

Ҳозирда пандемия сабаб Ўзбекистон барча давлат билан авиақатновларни тўхтатган. Бу даврда Ўзбекистонга кириш ва чиқиш тартиби қандай бўлмоқда? Ташқи ишлар вазирлиги қандай ҳолатларда хориэга чиқишга рухсат берилишини маълум қилди.

Жорий йилнинг 15 июндан бошлаб қуйидаги тоифадаги Ўзбекистон Республикаси фуқароларига авиақатновлар орқали Ўзбекистондан чиқиб кетиш учун карантин чоралари соддалаштирилди.

Унга кўра:

•  даволаниш учун чиқаётган шахслар;

•  хорижда яқин қариндошлари ёҳуд оғир касал бўлган қариндош-уруғлари мавжуд бўлган шахслар;

•  -хорижий давлатда доимий рўйхатдан ўтган Ўзбекистон фуқаролари;

•  ўқиш ёки ишлаш учун чет элга кетаётган фуқаролар.

Юқоридаги санаб ўтилган тоифадаги фуқаролар мамлакатдан чиқиб кетишга рухсат олиш учун Ўзбекистон Республикасининг тегишли органларига мурожаат қилишлари шарт эмас. Ўзбекистондан чет элга кетишдан олдин фуқароларга пандемия пайтида улар бормоқчи бўлган мамлакатга кириш учун амалдаги тартиб ва шартлар ҳамда карантин чоралари тўғрисида зарур маълумот олиш учун ўша мамлакатнинг Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхонасига мурожаат қилиш тавсия қилинади.

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари чет элга ер усти орқали чиқишлари учун Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг қарори талаб қилинади.

Хорижий фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасидан ташқарига чиқишига ҳеч қандай чекловлар кўзда тутилмаган. Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги хорижий фуқароларнинг визалари муддати автоматик тарзда 2020 йил 1 ноябргача узайтирилди.

Aҳрорбек Ҳайруллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

426

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг