Тошкентда аёл ўзини “столба”дан ташлаб, жонига қасд қилмоқчи бўлди

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда юқори вольтли электрузатиш тармоғи устунига чиқиб олиб, ўз жонига қасд қилмоқчи бўлган аёлнинг ведиотасвирлари кенг тарқалди. Мазкур ҳолатга Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси расмий маълумот берди.

Аниқланишича, воқеа жорий йилнинг 6 август куни Олмазор туманида содир бўлган. Туманда хизмат фаолият олиб бораётган профилактика инспекторлари ҳамда патруль-пост хизмати автоэкипажи ходимлари Кичик ҳалқа йўли кўчасида юқори вольтли электрузатиш тармоғи устунига чиқиб олган аёлни кўриб қолган.

Аёл атрофдагиларга ўзини тепадан ташлаб, жонига қасд қилмоқчилигини айтган. ИИББ ходимлари шу атрофда бўлган Сергели тумани 8-сон ёнғин-қутқариш қисми мутахассиси билан аёлнинг ёнига чиқиб, уни пастга туширган.

Ичкм ишлар ходимлари аёлни Олмазор тумани ИИО ФМБ 6-сон ИИБга етказилган. Маълумотларга кўра, аёл Фарғона вилоятида туғилган 36 ёшли Д.У. бўлиб, ҳозирда Олмазор туманида вақтинчалик яшаб келган. Аёл билан ҳозирда психологлар ишламоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

411

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг