Коронавирус: дунё антирекорди янгиланди
Олам
−
11 Июль 2020
19979Кеча, 10 июль куни дунёда янги аниқланган коронавирус билан зарарланиш ҳолатлари бўйича антирекорд янгиланди. Бир суткада 228 186 кишида коронавирус қайд этилди. Дунёда 5 568 киши коронавирусдан вафот этган.
Бу пандемия бошланган даврдаги энг ёмон суткалик кўрсаткич. Июлда ойда эса бешинчи бор суткалик ўсиш 200 мингдан ошяпти.
Коронавирус энг кўп тарқалган АҚШда ҳам суткалик антирекорд янгиланди. Мамлакатда бир суткада 68 мингдан ортиқ одамда COVID-19 қайд этилган.
Бугун куннинг ўтган қисмида 219 983 кишида коронавирус аниқланган ва 5 286 киши вафот этган.
ЖССТ маълумотига кўра, 12 322 395 кишида короанвирус аниқланган. Уларнинг 556 335 киши вафот этган.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023